Yangi hujjatlar

БАНК ҚОНУНЧИЛИГИ

БАНК ҚОНУНЧИЛИГИ – ваколатли давлат органлари томонидан ўз ваколати доирасида қабул қилинган ва банк тизими ва банк фаолиятини тартибга солувчи меъёрий–ҳуқуқий ҳужжатлар мажмуи. Б.қ. тизими ҳар хил турдаги меъёрий–ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ичига қамраб олади. Бу, авваламбор, қонунчилик ҳужжатлари бўлиб, уларда давлатнинг банк фаолияти соҳасидаги сиёсатига оид энг муҳим масалалар мустаҳкамлаб берилган. Бундай ҳужжатларга ЎзР Марказий банки тўғрисида, Банклар ва банк фаолияти тўғрисида, Банк сири тўғрисида, Кредит уюшмалари тўғрисида, Валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунлар, ФК ва б. киради. Банк тизимини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш, банк фаолиятини такомиллаштириш соҳасида, асосий, принципиал, устувор қоидаларни белгилаш юзасидан чиқарилган ва тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Марказий банкнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари Б.к.ни ташкил этади. (муал. – А.Ли)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига