БАРИМТА (баранта) – кўчманчи қабилаларда бир уруққа бошқа бир уруғ томонидан етказилган зарарни тўлашга ёки таҳқир қилинган томоннинг иззат–нафсини қондиришга мажбур этиш мақсадида гаров тариқасида унинг молларини зўрлик б-н ҳайдаб кетиш ёки мол-мулкини босиб олиш одати. Мас., жавобгар томон жарима тўлашдан бош тортгудек бўлса, бийлар суди томонидан Б. ҳақида қарор чиқарилган. (муал. – Ғ.Абдумажидов)