АЛИБИ (лотинча – alibi – муайян жойда бўлмаганлик) – А. жиноят содир бўлган вақтда шахснинг у ерда бўлмаганлигини исботловчи далил. А. бошқа далиллар ва тахминлар каби албатта текширилиши шарт. А. тасдиқланса, гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахс жиноятда иштирок этмаган ҳисобланади. Лекин жиноятга далолатчилик, ёрдамчилик қилган шахсга нисбатан бу қоида қўлланилмайди, чунки у жиноятни бевосита ўзи ижро этмайди. (муал. – Ғ.Абдумажидов)