АЛИМЕНТНИ ЎЗ ВАҚТИДА ТЎЛАМАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК – алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга мувофиқ алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг айби б-н қарз вужудга келган бўлса, айбдор шахс ушбу келишувда белгиланган тартибда жавобгар бўлади. Суднинг ҳал қилув қарорига кўра алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг айби б-н қарз вужудга келган бўлса, айбдор шахс кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмай қолган алимент суммасининг ўндан бир фоизи миқдорида алимент олувчига неустойка тўлайди. Алимент олувчи алимент ўз вақтида тўланмаганлигида айбдор алимент тўлаши шарт бўлган шахсдан алимент тўлаш мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлик оқибатида етказилган барча зарарларнинг неустойка б-н қопланмаган қисмини ундиришга ҳам ҳақлидир. (муал. – Н.Эгамбердиева)