Yangi hujjatlar

БАРТАРАФ ҚИЛИБ БЎЛМАЙДИГАН КУЧ

БАРТАРАФ ҚИЛИБ БЎЛМАЙДИГАН КУЧ – фуқарони ҳуқуқий жавобгарликдан озод этувчи асослардан бири. Б.қ.б.к. одатда шартномали муносабатларга нисбатан татбиқ этилади. ФКнинг 333-м.га асосан башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган шахс мажбуриятни лозим даражада бажаришга енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли имкон бўлмаганлигини исботлай олмаса, жавобгар бўлади. Қарздорнинг шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун зарур товарларнинг бозорда йўқлиги, қарздорда зарур пул маблағларининг бўлмаганлиги бундай вазиятлар жумласига кирмайди. (муал. – А.Норбоев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига