БАРТЕР – айирбошлаш шартномасида бир тараф иккинчи тарафга товарни бошқа товарга алмаштириш йўли б-н топшириши. Одатда, айирбошланаётган товарнинг қиймати бир-бирига мутаносиб бўлиши керак. Агар айирбошланаётган товар қиймати иккинчи товар қийматидан паст бўлса, у ҳолда қўшимча ҳақ тўланади. (муал. – И.Зокиров)