Yangi hujjatlar

БЕВОСИТАЛИК ТАМОЙИЛИ

БЕВОСИТАЛИК ТАМОЙИЛИ – фуқаролик, хўжалик ва жиноят процессида фақат суд ишларини юритишга оид махсус тамойилларидан бири. Б.т. биринчи инстанция суди иши кўраётганида ишга оид далилларни бевосита текшириши: ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, гувоҳларнинг кўрсатувларини, экспертлар ва мутахассисларнинг хулосаларини эшитиши, ёзма далиллар б-н танишиши, ашёвий далилларни кўздан кечириши шарт. Б.т. ишни кўришда суд таркибининг ўзгармаслигини таъминланишида ҳам муҳим аҳамият касб этади. (муал. – М.Мамасиддиқов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига