АНОНИМ МУАЛЛИФ – у ёки бу сабабларга кўра асар муаллифининг номи кўрсатилмаган ҳолда (номсиз) эълон қилинган, чоп этилган асар эгаси. Асар имзосиз эълон қилинган тақдирда асарда исми шарифи ёки номи кўрсатилган ношир, башарти бошқа далиллар бўлмаса, муаллифнинг вакили ҳисобланади ҳамда а.м.нинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш ҳуқуқига эга бўлади. Бу қоида бундай асар муаллифи ўз шахсини ошкор этгунича ва ўзининг муаллиф эканлигини маълум қилгунича амалда бўлади (ФКнинг 1046-м.). (муал. – И.Зокиров)