Yangi hujjatlar

АРАЛАШ ТИП РЕСПУБЛИКА

АРАЛАШ ТИП РЕСПУБЛИКА – республика бошқарув шаклининг бир тури. Бунда президентлик республикаси белгилари парламент республикаси хусусиятлари б-н уйғунлашади. Президент, қоида тариқасида, умумхалқ сайловида сайланади ва юридик жиҳатдан кенг ваколатларга эга бўлади. Аммо ҳукумат парламент йўли б-н шаклланади ва сиёсий жиҳатдан нафақат президент, балки парламент олдида ҳам жавоб беради. Президент Бош вазир бошчилигидаги ҳукуматга умумий раҳбарлик қилади. Муайян ҳолатлар юз берганида, жумладан, ҳукуматга ишончсизлик вотуми билдирилганида президент парламентни тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга бўлади. А.т.р.га ижро этувчи ҳокимият дуализми хос. Бунинг классик намунаси – 1958 й. Конс. бўйича Франция. Портуталия, Финляндия ва Ирландия ҳам а.т.р. ҳисобланади. Ушбу бошқарув шакли собиқ социалистик мамлакатларда айниқса кенг тарқалган (Польша, Руминия, Болгария, Украина, Литва, Молдова). Бир қанча расмий юридик белгиларга кўра а.т.р.лар қаторига РФси ҳам киради. (муал. – Б.Тўраев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига