БЕШ КУНЛИК ИШ ҲАФТАСИ – ходимлар учун белгиланган иш ҳафтаси турларидан бири. Беш кун иш ва узлуксиз икки кун дам олишга ажратилади. (МК 120-м.). Корхонада иш берувчи ҳамда ходимлар вакиллик органининг ўзаро келишуви б-н жорий этилади ва ички меҳнат тартиби қоидаларида мустаҳкамлаб қўйилади. (муал. – М.Усмонова)