БИОСФЕРА (юнонча bios – ҳаёт, sphaira – шар) – ер қобиқларидан (сфераларидан) бири бўлиб, унинг таркиби ва энергетикаси асосан тирик жонзод фаолияти б-н белгиланади. Э.Зюсс томонидан 1875 й. киритилган бу атама В.И.Вернадскийнинг илмий изланишлари натижасида Ер сайёрасининг бутун сиртини англатадиган бўлди. Б. тропосфера, литосфера ва гидросферани ўз ичига қамраб олади; қалинлиги 30–40 км. Қ: Экосфера. (37)