Yangi hujjatlar

АРРАЛАШДАН ҲОСИЛ БЎЛГАН ИЗЛАР

АРРАЛАШДАН ҲОСИЛ БЎЛГАН ИЗЛАР – жиноят жойларида (эшик қулфлари, сейфлар) жиноятчи томонидан қўлланилган арралар ёрдамида объектлар арраланиш вақтида ҳосил бўлган излар. Бу излар, яъни объектда арра тишларининг ҳаракати натижасида (трасса) чизиқлар ҳосил бўлади. Ҳосил бўлган излар қандай ва қайси аррадан қолганлиги аниқланади, сўнгра шубҳали арранинг айнанлигини аниқлаш мақсадида, шу арра б-н яна қайта бошқа ўхшаш объектни арралаб намуна ҳосил қиладилар, сўнг издаги чизиқлар ўзаро солиштирилади. Унда объектдаги ва намунадаги арра тишларининг чизиқлари (трасса) махсус микроскопларда кузатилади ёки фотосуратлар ёрдамида арра тишлари чизиқлари тенглаштириш ёки мослаштириш йўли б-н ўрганилади. (муал. – А.Норбоев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига