Yangi hujjatlar

БИР КИШИЛИК КАМЕРАЛАР

БИР КИШИЛИК КАМЕРАЛАР – маҳкумга нисбатан бошқа таъсир чораларини қўллаш ижобий натижа бермаган ҳолларда, уни умумий, қаттик ва махсус тартибли колонияларнинг карцерларидаги б.к.к.га ўтказиш. Б.к.к.да эркак маҳкумларни олти ойга қадар, аёл маҳкумаларни уч ойгача сақлаш белгиланган. Б.к.к.да сақланаётган маҳкумларга учрашувлар, телефон сўзлашувлари, посилка ёки йўқлов, бандероллар олиш ҳамда жўнатиш, столда ўйналадиган ўйинлардан фойдаланиш тақиқланади. Махсус қамоқ уйлари ва турмаларда ҳам алоҳида ҳолларда маҳкумни батамом ажратиб қўйилишини таъминлаш мақсадида муассаса бошлиғининг прокурор томонидан тасдиқланган қарори асосида б.к.к.да сақлашга йўл қўйилади. (муал. – Қ.Абдурасулова)

 

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига