БИР НЕЧА ЖИНОЯТ СОДИР ЭТГАНЛИК УЧУН ЖАЗО ТАЙИНЛАШ – шахс ЖК Махсус қисмининг турли м.да назарда тутилган икки ёки ундан ортиқ жиноятни содир этган бўлиб, улардан бирортаси учун ҳам судланган бўлмаса, суд ЖК 54-м.да назарда тутилган қоидаларга мувофиқ, ҳар қайси қилмиш учун жазо тайинлаб, сўнгра тайинланган енгилроқ жазони оғирроғи б-н қоплаш ёхуд тайинланган жазоларни тўла ёки қисман қўшиш йўли б-н жиноятлар мажмуи бўйича якуний жазо тайинланиши тушунилади. (муал. – М.Усмоналиев)