Yangi hujjatlar

БИРГАЛИКДАГИ ТАЛАБ

БИРГАЛИКДАГИ ТАЛАБ – солидар қарздорга кредитор тўла ҳажмда талаб қўйишга ҳақли. Мажбуриятни солидар кредиторлардан бирига нисбатан тўла бажариш қарздорни мажбуриятни бошқа солидар кредиторларга нисбатан бажаришдан озод этади. Қарздордан мажбуриятнинг ижросини қабул қилиб олган солидар кредитор, агар улар ўртасида бошқача келишув бўлмаса, бошқа кредиторларга тегишли бўлган улушларини тўлаши шарт (ФКнинг 255-м.). (муал. – Н.Имомов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига