Yangi hujjatlar

АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ

АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ – инсонга бевосита ёки билвосита таъсир этувчи табиий абиотик ва биотик омиллар ва табиий антропоген объектларнинг мажмуи; А.т.м. унсурлари – ерда ҳаётнинг мавжудлигини таъминловчи ер, сув, ўрмон, ерости сувлари, атмосфера ҳавоси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, шунингдек, ер атрофидаги космик бўшлиқ ва атмосферанинг озон қатлами; табиий объект –табиий ландшафт ва унинг элементларидан иборат бўлган ҳамда ўзининг табиий тузилишини сақлаб қолган экологик тизим; табиий–антропоген объект – хўжалик ёки бошқа фаолият натижасида ўзгарган ва (ёки) инсон томонидан яратилган ва табиий объект таркибига эга бўлган ҳамда рекреацион ва ҳимояловчи аҳамиятга эга бўлган табиий объект; антропоген объект – инсон томонидан ўзининг ижтимоий эҳтиёжларини қондириш учун яроқли табиий объект. (муал. – А.Нигматов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига