Yangi hujjatlar

АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТГА КЕЛТИРИЛГАН ИҚТИСОДИЙ ЗАРАР

АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТГА КЕЛТИРИЛГАН ИҚТИСОДИЙ ЗАРАР – табиатдан фойдаланувчининг мулкий манфаатларига, моддий бойликлари нобуд бўлиши, кўзда тутилган фойдани қўлга кирита олмаслиги, табиий ресурсларни қайта тиклаш учун мажбурий чиқим қилиши тарзида етказилган зарар. А.м.к.и.з. ёки экологик зарар – атроф–муҳитдаги антропоген фаолият, атроф–муҳитга кўрсатилаётган таъсир, атроф–муҳитнинг ифлосланиши, табиий ресурсларнинг камайиб кетиши, экотизимларнинг бузилиши натижасида юзага келган ва инсон саломатлигига, моддий бойликларга аниқ таҳдид солувчи салбий ўзгаришлар. Қ.: Экологик ҳуқуқбузарлик. (муал. – М.Нурматов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига