Yangi hujjatlar

АФФИЛЛАНГАН ШАХСЛАР

АФФИЛЛАНГАН ШАХСЛАР – юридик аҳамиятга эга ҳаракатлар воситасида ёхуд бирор–бир фуқаролик–ҳуқуқий муносабатлар асосида бир-бирининг фаолиятига таъсир кўрсатишга қодир бўлган юридик ва жисмоний шахслар. А.ш.нинг ҳуқуқий ҳолати ЎзРнинг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, “Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонун, “Акциядорлик жамиятларида а.ш., уларнинг ҳисобини олиб бориш ва ахборотларни ошкор қилиш тартиби тўғрисида”ги ЎзР Адлия вазирлиги томонидан 2003 й. 29 янв. 1212–сон б-н рўйхатга олинган Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади. Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари, уларнинг бошқарув компаниялари, шунингдек, банкларнинг А.ш. бошқа меъёрий–ҳуқуқий ҳужжатлар б-н белгиланади. Қуйидагилар акциядорлик жамиятлари а.ш. деб топилади: 1) мазкур акциядорлик жамиятининг 20 ва ундан ортиқ фоиздаги овоз берувчи акциялари эгаси бўлган юридик шахс (шу жумладан, ваколатли бошқарувчи, вакил); 2) мазкур акциядорлик жамиятининг 20 ва ундан ортиқ фоиздаги овоз берувчи акциялари эгаси бўлган яқин қариндошлари(ота-онаси, ака-укалари ва опа-сингиллари, турмуш ўртоғи, болалари, шу жумладан, фарзандликка олинган болалари, неваралари, шунингдек, турмуш ўртоғининг ота-онаси, ака-укалари ва опа-сингиллари) б-н биргаликдаги шахс; 3) мазкур акциядорлик жамиятининг кузатув кенгаши аъзоси, якка ижроия органининг ваколатларини амалга ошираётган шахс, акциядорлик жамияти коллегиал ижроия органининг аъзоси; 4) ушбу акциядорлик жамияти унинг устав фондида 20 ва ундан ортиқ (шу жумладан, ваколатли бошқарувчи ёки вакил) ёхуд олий бошқарув органида 20 ва ундан ортиқ овозга эга бўлган юридик шахс (шу жумладан, ваколатли бошқарувчи ёки вакил), шунингдек, ушбу акциядорлик жамияти унинг қарорларини битимлар, шартномалар, топшириқлар воситасида аниқлаш имкониятига эга бўлган юридик шахс; 5) ушбу акциядорлик жамияти шуъба жамияти бўлган ўша жамиятнинг шуъба жамияти ҳисобланган юридик шахс; 6) ушбу акциядорлик жамиятининг 20 ва ундан ортиқ фоиздаги овоз берувчи акциялари эгаси бўлган шахс (шу жумладан, ваколатли бошқарувчи, вакил ёки яқин қариндошлар б-н биргаликда) сингари олий бошқарув органида 20 ва ундан ортиқ овозга эга бўлган юридик шахс (шу жумладан, ваколатли бошқарувчи, вакил ёки турмуш ўртоғи, ота-онаси, бошқа яқин қариндошлари б-н биргаликдаги); 7) ушбу акциядорлик жамияти кузатув кенгаши таркибининг камида учдан бирини ташкил қиладиган шахслар, уларнинг турмуш ўртоқлари, ота-оналари, бошқа яқин қариндошлари кузатув кенгаши таркибининг камида учдан бирини ташкил этадиган юридик шахс; 8) ушбу акциядорлик жамиятининг якка ижроия органи, коллегиал ижроия органи аъзоси ҳисобланган шахслар (уларнинг турмуш ўртоғи, ота-онаси, бошқа яқин қариндошлари) сингари якка ижроия органи вазифаларини айнан ўша шахс ёки унинг турмуш ўртоғи, ота-онаси, бошқа яқин қариндошлари амалга оширадиган юридик шахс; 9) турмуш ўртоғи, ота-онаси, бошқа яқин қариндошлари б-н биргаликда ушбу акциядорлик жамияти кузатув кенгаши таркибининг камида учдан бирини ташкил этадиган шахс коллегиал ижроия органининг аъзоси ҳисобланган ёки якка ижроия органи вазифаларини амалга оширадиган юридик шахс; 10) ушбу акциядорлик жамиятининг коллегиал ижроия органи аъзоси ҳисобланган ёки якка ижроия органи вазифаларини амалга оширадиган шахс ўз турмуш ўртоғи, ота-онаси, бошқа яқин қариндошлари б-н биргаликда кузатув кенгаши таркибининг камида учдан бирини ташкил этадиган юридик шахс; 11) юридик шахс – ушбу акциядорлик жамияти б-н битта молия–саноат гуруҳи иштирокчиси. Қуйидагилар акциядор – жисмоний шахснинг а.ш. деб топилади: 1) ушбу жисмоний шахс ва (ёки) унинг турмуш ўртоғи, ота-онаси ҳамда бошқа яқин қариндошлари унинг устав фондида 20 ёки ундан ортиқ фоизга (шу жумладан, ваколатли бошқарувчи ёки вакил) ёхуд олий бошқарув органида 20 ва ундан ортиқ фоиздаги овозга эга бўлган (шу жумладан, ваколатли бошқарувчи ёки вакил) юридик шахс; 2) ушбу акциядор (унинг турмуш ўртоғи, ота-онаси, бошқа яқин қариндошлари) кузатув кенгаши аъзоси, якка ижроия органи вазифаларини амалга оширадиган шахс ёки коллегиал ижроия органи аъзоси ҳисобланган юридик шахс; 3) ушбу жисмоний шахс унда якка ижроия органи ваколатларини бажарадиган юридик шахс. (муал. – И.Зокиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига