Yangi hujjatlar

АХБОРОТ ҲУҚУҚИЙ ТИЗИМИ

АХБОРОТ ҲУҚУҚИЙ ТИЗИМИ – ЭҲМда ўрнатиладиган ва махсус дастурий комплекс ёрдамида ҳар хил қидириш функциялари (ҳужжат номи, қабул қилинган санаси, тури ва ҳ.к.га қараб ҳужжатларни қидириш)ни бажаришга қодир бўлган ҳуқуқий ахборот автоматлаштирилган маълумотлар банки. Замонавий А.ҳ.т.лари одатда дастурий қобиқдан ва унга уланадиган (мас., ҳуқуқ тармоқлари бўйича) маълумотлар базаларидан ташкил топади. Маълумотлар базаларини янгилаш мижознинг хоҳишига кўра ҳар хил даврийлик б-н (одатда ҳар ҳафта) амалга оширилади. Ўзбекистоннинг А.ҳ.т. деярли тўла ҳажмда амалдаги қонун ҳужжатларини ўз ичига олади. Шунингдек, халқаро ҳуқуқ, айрим чет мамлакатларнинг қонунчилиги бўйича базалар, ҳар хил маълумотлар базалари мавжуд. А.ҳ.т.даги маълумотлар норасмий хусусиятга эга бўлиб, улардан фақат маълумот тариқасида фойдаланиш мумкин. Ҳозирда “Норма”, “Право” каби нодавлат ахборот–ҳуқуқий тизимлари бор. ЎзР Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот маркази – давлат ташкилоти мавжуд. Сўнгги й.ларда турли ахборот–ҳуқуқий тизимларидан Интернет ва б. компьютер тармоқлари орқали фойдаланиш имконияти пайдо бўлди. (муал. – Ж.Абдуллаев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига