Yangi hujjatlar

БОЖ УНДИРИШ

БОЖ УНДИРИШ – давлат божи суд муассасаларига бериладиган даъво аризаларидан, органлар ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракат (қарор)лари устидан берилган шикоятлар, алоҳида тартибда кўриладиган ишлар бўйича аризалар, судларнинг ҳал қилув қарорлари устидан кассация тартибида шикоятлар ва назорат тартибида протестлар келтириш тўғрисида аризалар берганлик учун, шунингдек, суд муассасалари томонидан қоғозлар ва ҳужжатларнинг нусхалари берилганлиги учун олинади. Давлат божининг миқдори ва унинг тўланиш тартиби “Давлат божи тўғрисида”ги ЎзРнинг 1992 й. 9 дек. қонуни ва шу асосда Вазирлар Маҳкамасининг 1994 й. 3 нояб.даги 533–сонли “Давлат божи ставкалари тўғрисида”ги ва унга киритилган ўзгаришлар ҳақидаги қарори; ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1996 й. 11 окт.даги 358–сонли қарори; Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1993 й. 8 июнда тасдиқланган “Давлат божи тўғрисида”ги йўриқнома; ЎзР Олий Суди Пленумининг “Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ва жиноят ишлари юзасидан суд чиқимларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 1996 й. 20 дек. қарори ҳамда ФПКнинг 103–121-м. б-н белгиланган. (муал. – М.Мамасиддиқов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига