БОЖХОНА БАҲОСИ – олиб кирилаётган товар юзасидан тузилган битимнинг қийматига қараб баҳолашнинг асосий усули. ЎзРнинг божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарнинг б.б. – олиб кирилаётган товар учун ЎзР божхона чегарасидан ўтиш вақтида амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган баҳодан иборат, бундан: божхона қийматини эълон қилиш вақтида декларант фойдаланган маълумотлар, ҳужжатлар ва қонун ҳужжатларида белгиланган чекловлар мустасно; товарларнинг сотилиши ёки нархи баҳоланаётган товарларнинг б.б. аниқлаб бўлмайдиган ҳолга олиб келган, харидор товарни кейинчалик қайта сотиши, тасарруф этиши ёки ундан фойдаланишидан келган тушумнинг бирон–бир қисми бевосита ёки билвосита сотувчига ўтмагани, харидор ва сотувчи бир-бирига боғлиқ шахслар эмаслиги, бундай ўзаро боғлиқлик битим қийматига таъсир этмаганлиги декларант томонидан исбот қилинган ҳоллар ҳам бундан мустасно. Агар асосий усулдан фойдаланиб бўлмаса, б.б.ни чиқаришнинг қуйидаги усуллари бирин–кетин қўлланилади: айнан бир хил товар юзасидан тузилган битим қийматига қараб баҳолаш; ўхшаш товар юзасидан тузилган битим қийматига қараб баҳолаш; қийматларни чегириб ташлаш асосида; қийматларни қўшиш асосида; резерв усул. Б.б.нинг тўғри ҳисобланиши устидан товарни божхонада расмийлаштириш б-н шуғулланаётган божхона органи назорат қилади. (муал. – А.Ли)