АХЛОҚ ТУЗАТИШ ИШЛАРИ ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОНИ ЎТАШ МУДДАТИНИ ҲИСОБЛАШ – ахлоқ тузатиш ишлари жазони ўташ муддатини маҳкум ишлаган ва иш ҳақидан давлат фойдасига пул суммаси чегириб қолинган кунлар, ойлар ва й.лар б-н ҳисобланади. Ахлоқ тузатиш ишлари муддатига маҳкум ишламаган, аммо қонунга мувофиқ унинг иш ҳақи сақланиб турган ва маҳкум ишсиз деб топилган вақтлар ҳам қўшиб ҳисобланади. (муал. – Қ.Абдурасулова)