Yangi hujjatlar

БОЖХОНА БРОКЕРИ (ВОСИТАЧИСИ)

БОЖХОНА БРОКЕРИ (ВОСИТАЧИСИ) – ўзини вакил қилган шахс ҳисобидан ва унинг топшириғига биноан божхона расмийлаштируви бўйича операцияларни ўз номидан ўтказувчи ҳамда божхона иши соҳасида бошқа воситачилик вазифаларини бажарувчи ЎзРнинг юридик шахси. Б.б. б-н уни вакил қилган шахснинг ўзаро муносабатлари шартнома асосида йўлга қўйилади. Б.б.нинг божхона органлари олдидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари уни вакил қилган шахс б-н тузилган шартномада чеклаб қўйилиши мумкин эмас. Юридик шахс Б.б. сифатида фаолият олиб бориш учун: ходимлар штатида божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисга эга бўлиши; божхона тўловларини тўлаётган, божхона органларига божхона расмийлаштирувини амалга оширишда ёрдам бераётган ҳолларда фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш ҳақида шартнома тузиши шарт. Юридик шахсларнинг Б.б. сифатидаги фаолияти устидан назорат олиб бориш тартиби ЎзР Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади. Қўмита Б.б.ларининг давлат рўйхатини олиб боради ва унинг мунтазам эълон қилинишини таъминлайди. (муал. – А.Ли)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига