Yangi hujjatlar

БОЖХОНА ИШИ

БОЖХОНА ИШИ – божхона органларининг божхона сиёсатини амалга ошириш юзасидан, божхона чегараси орқали олиб ўтишни назорат қилишда, шу жумладан, бундай олиб ўтиш б-н боғлиқ валюта назоратида, ЎзР манфаатларини амалда кафолатлаш бўйича; ЎзР бозорини ҳимоя қилиш, иқтисодий тараққиётни, экспортни рағбатлантириш, инфляцияга қарши курашиш, хорижий сармояларни жалб қилиш ва амалдаги ЎзР қонунчилигида белгилаб берилган мақсадларга эришиш ҳамда савдо сиёсати масалаларини ҳал қилиш юзасидан божхона сиёсати мақсадларини таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалда татбиқ қилиши бўйича тадбирлар мажмуидир. Б.и. ЎзРнинг божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш, бож тўловларини ундириш, божхона расмийлаштируви, божхона назоратини амалга ошириш тартиби ва шартларидан ҳамда божхона сиёсатини амалга оширишнинг бошқа воситаларидан иборатдир. (муал. – А.Ли)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига