Yangi hujjatlar

АШЁВИЙ ДАЛИЛ

АШЁВИЙ ДАЛИЛ – жиноят, фуқаролик, хўжалик ва маъмурий ишни тўғри юритиш учун аҳамиятли бўлган ашёлар. Амалиётда “тилсиз гувоҳлар” деб ҳам юритилади. Келиб чиқишини, кимга тегишлилигини, маълум мақсадларда фойдаланилганлигини ёки турган жойи ўзгарганлигини, у ёки бу нарса, жараён ва ҳодисалар таъсир этганлигини аниқлаш учун зарур бўлган моддий белгиларга, шунингдек, иш ҳолатларини аниқлашга хизмат қиладиган ҳар қандай хусусий белгиларга эга бўлган нарса А.д. ҳисобланади (ЖПК, 203-м.). А.д – ўз хусусиятларига кўра қуйидагича тавсифланади: 1) жиноят объекти бўлган А.д.; 2) жиноят қуроли бўлган А.д.; 3) жиноят изларини ўзида сақлаб қолган А.д.; 4) жиноят орқасида топилган бойлик. А.д. ҳодиса содир бўлган жойни ёки бошқа жойларни, биноларни кўздан кечириш, таниб олиш учун кўрсатиш, гувоҳлантириш, мурдани эксгумация қилиш, эксперт текшируви учун намуналар олиш, кўрсатувни ҳодиса юз берган жойда текшириш, тинтув ўтказиш жараёнида олиниши мумкин. А.д.ни фуқаровий, хўжалик ва маъмурий ишларда тарафлар ва б. манфаатдор шахслар судга тақдим қиладилар. Нарсани А.д. деб эътироф этиш ва уни жиноят ишига қўшиб қўйиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи –қарор, суд эса – ажрим чиқаради, уларда А.д.ни ишда қолдириш ёки уни сақлаш учун топшириш масаласи ҳал қилиниши лозим. А.д.лар суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими ҳал қилув қарори б-н ёхуд суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг ишни тугатиш тўғрисидаги қарори б-н ҳал килинмагунча сақлаб турилади. Ҳукмда, шунингдек, жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги ажримда ёки қарорда А.д. лар масаласини ҳал этиш қоидалари, А.д.ларни шикастлаганлик ёки йўқотганлик учун жавобгарлик (ЖПК 204-212-м.), А.д. ларни талаб қилиб олиш ва тақдим этиш тартиби ва мажбурияти, уларни сақлаш ва қайтариб бериш тартиби қонун б-н белгилаб қўйилган (ФПК 80-83-м.). (муал. – Г.Тўлаганова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига