Yangi hujjatlar

АШЁВИЙ ДАЛИЛЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ МАЖБУРИЯТИ

АШЁВИЙ ДАЛИЛЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ МАЖБУРИЯТИ – ҳар қандай ташкилотлар ва фуқаролар талаб қилинаётган ашёни суд ажримида кўрсатилган муддатда судга тақдим этишлари шарт. Улар талаб қилинаётган ашёни тақдим этиш ёки суд белгилаган муддатда келтириш имконига эга бўлмасалар, бу ҳақда судга маълум қилиб, сабабини кўрсатишлари шарт. Судга маълум қилинмаган тақдирда, шунингдек, суднинг ашёни тақдим этиш тўғрисидаги талаби узрсиз сабабларга кўра бажарилмаган тақдирда айбдор бўлган ташкилотларнинг мансабдор шахсларига ва фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин. Ўз навбатида жарима солиш тегишли мансабдор шахсларни ва фуқароларни суд талаб қилаётган ашёни тақдим этиш мажбуриятидан озод қилмайди. (муал. – С.Рахмонова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига