Yangi hujjatlar

АШЁВИЙ ДАЛИЛЛАРНИ ТЕКШИРИШ

 

 

АШЁВИЙ ДАЛИЛЛАРНИ ТЕКШИРИШ – ашёвий далиллар суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан кўздан кечирилади ва ишда иштирок этувчи шахсларга, зарур ҳолларда эса эксперт, мутахассис ва гувоҳларга ҳам кўрсатилади. Ашёвий далиллар кўрсатилган шахслар суднинг эътиборини кўздан кечириш б-н боғлиқ бўлган у ёки бу ҳолатларга қаратишлари мумкин. Бундай арзлар суд мажлисининг баённомасига киритилади. Ашёвий далилларни кўздан кечириш тўғрисида фуқаролик процессал қонунчилигида назарда тутилган тартибда тузилган баённомалар суд мажлисида ўқиб эшиттирилади, шундан кейин ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришлар беришлари мумкин. (муал. – М.Баратов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига