Yangi hujjatlar

АШЁВИЙ ҲУҚУҚ

АШЁВИЙ ҲУҚУҚ – мулкий ҳуқуқлар тизимида мулк ҳуқуқи б-н бир қаторда а. ҳ.лар муҳим ўрин эгаллайди. Маълумки, мулкдор ҳар доим ўз мол-мулкига нисбатан барча ваколатларини шахсан ўзи амалга ошириш имкониятига эга бўлавермайди. Баъзи ҳолларда объектив сабабларга кўра (мас., давлат мулкини идора қилишда) ёхуд мулкдорнинг вояга етмаганлиги, мулкни шахсан ўзи бошқариш, фойдаланиш имкониятига эга эмаслиги сабабли мол-мулк бошқа шахслар ихтиёрига вақтинча топширилиши мумкин. Ана шундай ҳолларда мулкдор бўлмаган шахс бошқаларнинг мол-мулкига эгалик қилиши, фойдаланиши ва мулкдор рухсат берган доирада тасарруф қилиши а. ҳ.лар орқали амалга оширилади. Бинобарин, а. ҳ.лар мулкдорнинг розилиги б-н унинг мол-мулкини бошқа шахслар томонидан эгаллаш, фойдаланиш тартибини белгиловчи ҳуқуқий восита сифатида тузилиши мумкин. (муал. – И.Зокиров)

А. ҳ.лар – чегараланган характер ва таркибга эга бўлиши, мулкий ҳуқуқлардан келиб чиқиб, унга боғлиқ бўлиши, мутлақ тартибда ҳимоя қилиниши каби хусусиятлари б-н характерланади. ЎзРнинг амалдаги қонунларига асосан а.ҳ.ларнинг қуйидаги турлари мавжуд:

–хўжалик юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи;

–мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи;

–ер участкасига доимий эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи;

–сервитут ҳуқуқи. (муал. – И.Зокиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига