БОЖХОНА КЎРИГИДАН ЎТКАЗИШ – товарлар ва транспорт воситаларини Б.к.ў. товарлар ва транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтишнинг қонунийлигини аниқлаш, уларни ҳисобга олиш, бож, солиқлар, йиғимлар олиш, шунингдек, олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит қилиш тақиқланган товарлар божхона чегараси орқали ўтишининг ҳамда божхона ҳудудида транзит тартибда ўтишнинг олдини олиш учун божхона мансабдор шахслари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар йўқлигида божхона органлари қуйидаги ҳолларда товарлар ва транспорт воситаларини кўздан кечиришга ҳақли: улар товарлар ва транспорт воситалари тақдим этилганидан сўнг ўн кун ўтганидан кейин келмаган бўлса; давлат хавфсизлиги, жамоат тартибига, инсон ҳаёти ва соғлиғига, ҳайвонот ва ўсимликлар, атроф табиий муҳитга, ЎзРнинг бадиий, тарихий ва археологик бойликлари сақланишига хавф мавжуд бўлганда ва кечиктириб бўлмайдиган бошқа ҳолатларда; товарлар халқаро почта жўнатмалари орқали юборилган бўлса; товарлар ва транспорт воситалари улар жойлаштирилган божхона режимини бузган ҳолда божхона ҳудудида қолдирилган бўлса. (муал. – А.Ли)