Yangi hujjatlar

БОЖХОНА ОМБОРИ

БОЖХОНА ОМБОРИ – товарларни божхона назорати остида сақлашга мўлжалланган, махсус ажратилган ва жиҳозланган бинолар ёки бошқа жойлардир. Бошқа товарларга зарар етказиши мумкин бўлган ёки алоҳида шарт-шароитларда сақланиши талаб этиладиган товарлар фақат махсус мослаштирилган омборларга жойлаштирилиши лозим. Б.о. ЎзРнинг юридик шахси ёхуд божхона органи томонидан таъсис этилади. Б.о. сақлаш шароитларига кўра товарларни вақтинча сақлаш ва (ёки) б.о. режимларида сақлаш учун мўлжалланган бўлади. Б.о. фойдаланиш мумкинлиги жиҳатидан ҳар қандай шахслар фойдаланиши учун очиқ бўлиши ҳамда муайян шахслар, қоида тариқасида омбор эгалари фойдаланиши учун мўлжалланган ёпиқ омборлар бўлиши мумкин. Б.о.ни очиш тартиби ҳамда уларга қўйиладиган талаблар қонун ҳужжатларида белгиланади. (муал. – А.Ли)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига