ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ФАРМОЙИШЛАРИ – Вазирлар Маҳкамасининг тезкор ва б. жорий масалалар бўйича чиқарган ҳужжатлари . Ўзбекистон Республикасининг Президенти ЎзР Конс.нинг 89-м. ва 93-м.га асосланган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ваколатига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар қабул қилишга, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларини ҳамда Бош вазир фармойишларини бекор қилишга ҳақли. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, агар уларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, имзоланган кундан бошлаб кучга киради. (муал. – С.Хидиров)