ВАЗИРЛИК – кўпчилик давлатларда давлатнинг марказий идора органи, социал–маданий қурилиш ва маъмурий–сиёсий фаолиятнинг айрим тармоқларини бошқаради. В.лар тузиш, мавжудларини тугатиш, уларнинг раҳбарларини тайинлаш Ўзбекистонда президент ваколатига киради ва давлатнинг олий вакиллик органи – Олий Мажлис томонидан тасдиқланади. (муал. – Ш.Абдуқодиров)