Yangi hujjatlar

ВАЗИФАНИ ЎТАШ

ВАЗИФАНИ ЎТАШ вақтинча йўқ ходимнинг (касаллиги, хизмат сафаридаги, малака ошириш учун юборилган ва б.) хизмат вазифаларини бошқа ходим зиммасига юклатилиши. В.ў. ишлаб чиқариш зарурати туғилганида иш берувчининг буйруғи (фармойиши) асосида бошқа ходимга юклатилади ва ўзининг асосий меҳнат бурчларидан озод қилинади. Вақтинча бўш турган (вакант) лавозимини ўташ вақтинча йўқ ходим вазифаларини вақтинча бажариб туришидан фарқланмоғи лозим. Вақтинча йўқ ходим вазифасини ўтаётган ходимга амалдаги қонун ҳужжатларига биноан иш ҳақи тўланади. (муал. – М.Усмонова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига