ВАКИЛЛИК ҲОКИМИЯТИ – халқ ёки унинг муайян қисми томонидан бирор коллегиал муассаса (парламент, муниципал кенгаш)га, қатъий белгиланган муддатга сайланган вакилларнинг ҳокимият органи. В.ҳ. вазифавий ҳокимият моҳиятини ва уни амалга ошириш усулини ифодалайди. Ҳар қандай В.ҳ. қонун чиқарувчилик ваколатини ўз ичига олмайди (мас., муниципал кенгаш вакиллик ҳокимиятини амалга оширувчилар қонун чиқара олмайди) ва аксинча, ҳар қандай қонун чиқарувчи ҳокимият В.ҳ. ҳисобланади.(мас., мутлоқ монархнинг қонунчилик ҳокимияти). Бундан ташқари, В.ҳ. қонун ижодкорлиги б-н бирга назорат, баъзида йўл–йўриқ бериш ва б. ваколатларни ҳам ўз ичига олади. В.ҳ.нинг мавқеи кўп жиҳатдан вакиллик турига боғлиқ: миллий (халқ), табақавий, корпоратив, конфессионал, минтақавий ва этник вакиллик фарқланади. (муал. – Б.Тўраев) (муал. – О.Муҳаммаджонов)