ВАКОЛАТ БЕРУВЧИ– ўз ҳуқуқ ва манфаатларини суд, ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар ва б. давлат органларида ҳимоя қилиш ёки талаб этиш учун бошқа бир шахсга ўз ваколатини берувчи жисмоний ёки юридик шахс. Ваколат бериш – қонун нормаларига мувофиқ ишончнома беришдан иборат. Ишончнома қонунда кўрсатилган ҳолларда нотариал тартибда тасдиқланиши лозим. Агарда в.б. юридик шахс бўлиб, вакил ўша юридик шахснинг ходими бўлса, бундай ишончнома юридик шахс раҳбарининг имзоси ва муҳри б-н тасдиқланади. (муал. – С.Хидиров)