ВАЛЮТА ҚИММАТЛИКЛАРИ – чет эл валютаси, қимматли қоғозлар – чет эл валютасидаги фонд бойликлари (акциялар, облигациялар ва б.), чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари (чеклар, векселлар, аккредитивлар ва б.), қимматбаҳо металлар – ҳар қандай кўриниш ва ҳолатдаги олтин, кумуш, платина ҳамда платина гуруҳига кирувчи (палладий, иридий, родий, рутений ва осмий) металлар, шундай металлардан ишланган заргарлик буюмлари ва б. рўзғор буюмлари ҳамда уларнинг парчалари, шунингдек, табиий қимматбаҳо тошлар – сайқал берилган ва сайқал берилмаган шаклдаги олмос, лаъл, зумрад, ёқут, александрит, шунингдек, марварид (шундай тошлардан ишланган заргарлик ва б. рўзғор буюмлари ҳамда уларнинг парчалари бундан мустасно). (муал. – И.Зокиров)