ВАСИЙ ЁКИ ҲОМИЙ ЕТКАЗГАН МУЛКИЙ ЗАРАРНИ ТЎЛАШ – васийлик ва ҳомийлик органлари васий ёки ҳомийдан ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни инсофсизлик ёки эътиборсизлик б-н бажариши натижасида етказилган мулкий зарарни тўлашини талаб қилиши. Васийлик ва ҳомийлик тугатилганда эса васийлик ва ҳомийликда бўлган муомалага лаёқатли шахс ҳам бундай талабни қўйишга ҳақли. (муал. – Ш.Шорахметов)