Yangi hujjatlar

БОЛАНИ АЛМАШТИРИБ ҚЎЙИШ

БОЛАНИ АЛМАШТИРИБ ҚЎЙИШ – янги туғилган ёки эмизикли чақалоқни бошқаси б-н (мас., касал болани соғлом бола б-н, қизни ўғил б-н, бир миллат боласини бошқаси б-н ва ҳ.к.) алмаштиришда ифодаланган ҳаракат. ЖКнинг 124-м.га кўра, тамагирлик ёки бошқа ниятларда қасддан болани алмаштириб қўйиш жиноят деб топилади. Бу жиноят фақат қасддан содир этилади. Жиноятнинг сабаби тамагирлик, бошқа паст ниятлар (ўч, ҳасад ва б.) бўлиши мумкин. Чақалоқни эҳтиётсизлик оқибатида алмаштириб қўйиш жиноят ҳисобланмайди. (муал. – Ш.Юлдошева)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига