ВАҚТИНЧА МЕҲНАТГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК НАФАҚАСИ– давлат тиббий–даволаш, тиббий профилактика муассасалари томонидан вақтинча меҳнатга қобилиятсиз деб топилган ва вақтинча қобилиятсизлик варақаси берилган ходимларга давлат ижтимоий суғуртаси ҳисобидан тайинланадиган ва тўланадиган нафақа. Унинг миқдори ходим иш стажи ҳажмига, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик юз бериши сабабларига ва б. объектив ҳолатларга боғлиқ бўлиб, ходим ўртача иш ҳақининг 50 фоизидан 100 фоизгача бўлиши мумкин. В.м.қ.н. тайинлаш, унинг миқдорини белгилаш корхоналардаги Давлат ижтимоий суғуртаси комиссиялари томонидан қонун ҳужжатларига асосан амалга оширилади. (муал. – М.Усмонова)