Yangi hujjatlar

ВЕКСЕЛЬ

ВЕКСЕЛЬ – вексель берувчининг ёхуд В.да кўрсатилган бошқа тўловчининг В.да назарда тутилган муддат келганда В. эгасига муайян суммани тўлаш юзасидан қатъий мажбуриятини тасдиқловчи қимматли қоғоз.

В.лар оддий ва юбориладиган В.ларга бўлинади. В. берувчининг муайян суммадаги пулни В. олувчига ёхуд унинг буйруғига биноан белгиланган муддатда тўлашдан иборат қатъий мажбуриятини ўз ичига олган ҳужжат оддий В. ҳисобланади. Бунда тўловчи В. бўйича белгиланган муддатда тўловларни амалга оширишга (акцептни бажаришга) розилигини ёзма равишда тасдиқлаши шарт.

В.ларни (хазина В.ларидан ташқари) чиқариш, рўйхатдан ўтказиш қоидалари, уларни чиқариш ва муомалада юритиш шартларини Марказий банк Молия вазирлиги б-н биргаликда белгилайди. Хазина В.ларини чиқариш ва муомалада юритиш қоидаларини ЎзР Молия вазирлиги белгилайди.

В. олувчининг солиқлар бўйича ва б. мажбурий тўловлар бўйича бюджетдан қарзи мавжуд бўлса, у фақат пул маблағларини олиш тарзида В.нинг ҳақини тўлашга киришади ва бюджет б-н ҳисоб-китоб қилиб бўлгач, қолган суммани бошқа ҳисоб-китобларга сарфлаши мумкин. (муал. – А.Ли)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига