ВЕРДИКТ (лотинча vеrе diktum – ҳақ гап айтиш) – айрим хорижий мамлакатларда қасамёд этган маслаҳатчилар (присяжнийлар)нинг судланувчи айбдор ёки айбдор эмаслиги, шунингдек, айбдор бўлса, унга шафқат қилиш–қилмаслик тўғрисидаги хулосаси. Қасамёд этувчилар В.ни 6, 9 ёки 12 кишилик ҳайъатда чиқаради. Ҳайъат якдил қарорга эришмаган тақдирда, баъзи мамлакатларда мутлоқ кўпчиликнинг фикри инобатга олинади. (муал. – Ғ.Абдумажидов)