Yangi hujjatlar

ВИЛОЯТ

ВИЛОЯТ – ЎзР маъмурий–ҳудудий тузилишининг асосий бўлаги. Ўзбекистонда 12 та вилоят мавжуд. Булар: Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент, Фар­ғона, Хоразм, Қашқадарё вилоятларидир. ЎзР Конс.нинг 69-м.га биноан, вилоятлар чегараларини ўзгартириш, шунингдек, уларни ташкил қилиш ва тугатиш Олий Мажлиснинг розилиги б-н амалга оширилади. ЎзРнинг «ЎзРда маъмурий–ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги 1996 й. 30 авг. Қонунига мувофиқ, в.ларни ташкил этиш ва тугатиш, чегарасини ўзгартириш, в.ларнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш тегишли в. ҳокимларининг илтимослари асосида, ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг таклифига биноан Олий Мажлис томонидан амалга оширилади. (муал. – О.Муҳаммаджонов)

 

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига