Yangi hujjatlar

ВОРИСЛИК НАВБАТЛАРИ

ВОРИСЛИК НАВБАТЛАРИ қонун бўйича ворисликнинг бешта навбати мавжуд. Унда фарзандликка олинган шахс ва унинг авлодлари, бир тарафдан, фарзандликка олувчи шахс ва унинг қариндошлари, иккинчи тарафдан, туғишган қариндошларга тенглаштириладилар. Қонун бўйича ворисларнинг ҳар бир навбати аввалги навбатдаги меросхўрлар бўлмаган, меросдан четлаштирилган, меросни қабул қилмаган ёхуд ундан воз кечган тақдирда ворислик ҳуқуқига эга бўлади. Мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан, фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар), шунингдек, мерос қолдирувчининг вафотидан кейин туғилган болалари тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислар (ФК 1135-м.); мерос қолдирувчининг туғишган ҳамда она (ота) бир ота (она) бошқа ака–укалари ва опа–сингиллари, шунингдек, унинг ҳам ота, ҳам она тарафдан бобоси ва бувиси тенг улушларда қонун бўйича иккинчи навбатдаги ворислар (ФК 1136-м.); мерос қолдирувчининг туғишган амакиси, тоғаси, аммаси ва холаси тенг улушларда қонун бўйича учинчи навбатдаги ворислар (ФК 1137-м.); мерос қолдирувчининг олтинчи даражагача (олтинчи даража ҳам шунга киради) бўлган бошқа қариндошлари қонун бўйича тўртинчи навбатдаги ворислар (ФК 1138-м.); лекин яқинроқ қариндошлар узоқроқ қариндошларга нисбатан мерос олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўладилар. Мерос қолдирувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахслар, қонун бўйича бешинчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар, аммо улар ФК 1141-м. тартибига мувофиқ, мерос қолдирувчининг вафотига қадар камида бир й. унинг қарамоғида бўлган ва у б-н биргаликда яшаган бўлишлари шарт. (муал. – И.Зокиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига