БОШҚАРУВ ТАРТИБИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР – бошқарув органларининг фаолиятига зарар етказадиган жиноятлар. ЖК 205–229 м.да ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, мансабга совуққонлик б-н қараш, ҳокимият ҳаракатсизлиги, мансаб сохтакорлиги, пора олиш, пора бериш, пора олиш–беришда воситачилик қилиш, хизматчини пора эвазига оғдириш, товламачилик йўли б-н ҳақ беришни талаб қилиш, давлат рамзларига ҳурматсизлик қилиш, жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш, ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар фаолиятида қатнашишга ундаш, диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунлар ҳужжатларини бузиш, йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш, тақиқланган иш ташлашга раҳбарлик қилиш ёки фавқулодда ҳолат шароитида корхона, муассаса ёхуд ташкилотлар ишига тўсқинлик қилиш, ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасаларининг ишини издан чиқарувчи ҳаракатлар, жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик, озодликдан маҳрум қилиш жойларидан қочиш, қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки ЎзРга кириш, ЎзРда бўлиш қоидаларини бузиш, ҳарбий ёки муқобил хизматдан бўйин товлаш, маъмурий назорат қоидаларини бузиш, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш, давлат проба тамғаларини тайёрлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш, ўзбошимчалик, ер участкаларини ўзбошимчалик б-н эгаллаб олиш, диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш учун жавобгарлик белгиланган. (муал. – М.Усмоналиев)