Yangi hujjatlar

ВОЯГА ЕТМАГАН ОТА-ОНАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВОЯГА ЕТМАГАН ОТА-ОНАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ – вояга етмаган ота-она ўз боласи б-н бирга яшаш ва унинг тарбиясида иштирок этиш ҳуқуқига эга. Ўзаро никоҳда бўлмаган вояга етмаган ота-она улардан бола туғилганда ҳамда уларнинг оналиги ва (ёки) оталиги белгиланганда ўн олти ёшга тўлишлари б-н ота-оналик ҳуқуқларини мустақил равишда амалга оширишга ҳақлидирлар. Вояга етмаган ота-она ўн олти ёшга етгунга қадар, болани вояга етмаган ота-она б-н биргаликда тарбиялаш учун болага васий тайинланиши мумкин. Боланинг васийси б-н вояга етмаган ота-она ўртасида келиб чиқадиган келишмовчиликлар васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал этилади. Вояга етмаган ота-она ўз оталиги ва оналигини умумий асосларда эътироф этиш ёки бунга эътироз билдириш ҳуқуқига эгадир. (муал. – Б.Ахмаджонов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига