ВОЯГА ЕТМАГАН ШАХСНИ ҒАЙРИИЖТИМОИЙ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРГА ЖАЛБ ЭТИШ – вояга етмаган шахсни тиламчилик қилишга, спиртли ичимликлар истеъмол қилишга, гиёҳвандлик ёки психотроп ҳисобланмайдиган, лекин кишининг ақл–идрокига таъсир қиладиган восита ва м.ни истеъмол этишга жалб қилиш. Тиламчиликка жалб қилиш деганда, вояга етмаган шахсни бегона шахслардан пул, озиқ–овқатлар, кийим–кечак ва б. буюмлар сўрашга ўргатиш ва далолат қилишни тушуниш зарур. Вояга етмаган шахсни спиртли ичимликлар истеъмол қилишга, гиёҳвандлик ва психотроп восита ва м.ни истеъмол этишга ёхуд жиноят қилишга жалб этиш айниқса оғир жиноят ҳисобланади ва ўн й.гача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган (ЖК 127-м.). (муал. – М.Рустамбоев)