Yangi hujjatlar

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР – ЎзРнинг амалдаги қонунчилигига кўра, 18 ёшга етмаган фуқаролар. В.е.ни тарбиялаш вазифаси – давлат бурчи, фуқароларнинг конс. мажбурияти ҳисобланади. ЎзР Конс.сида фуқаролар каби В.е.нинг билим олиш, меҳнат қилиш, дам олиш, мулкдор бўлиш каби ҳуқуқлари таъминланган (36, 40, 41-м.). ФКда 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган В.е.нинг муомала лаёқати белгиланган, улар ота-оналари, фарзандликка олувчилари ва ҳомийларининг розилигисиз мустақил равишда: а) ўз иш ҳақи, стипендияси ва б. даромадларини тасарруф этиш: б) фан, адабиёт ёки санъат асарининг, ихтиросининг ёхуд ўз интеллектуал фаолиятининг қонун б-н қўриқланадиган бошқа натижасининг муаллифи тарзида ҳуқуқини амалга ошириш; в) қонунга мувофиқ кредит муассасаларига омонатлар қўйиш ва уларни тасарруф этиш; г) майда маиший битимларни тузишга ҳақли эканлиги кўрсатилган. Бошқа битимларни улар ўз ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийларининг ёзма розилиги б-н тузадилар. Тадбиркорлик фаолияти б-н шуғулланаётган ёки меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган 16 ёшга тўлган В.е. муомалага тўла лаёқатли деб эьлон қилиниши мумкин (ФК 27–, 28–, 29-м.). В.е. меҳнатга оид муносабатларда катта ёшдаги ходимларга тенглаштирилади, лекин меҳнат муҳофазаси, иш вақти, таътиллар бериш ва б. меҳнат шартлари бўйича қўшимча имтиёзлардан фойдаланади. МКда 18 ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилишдаги кафолатлар, уларнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари ва ҳ.к. белгилаб берилган (239–247-м.). В.е.га жиноий ишларини юритишда махсус қонун меъёрлари орқали қўшимча ҳуқуқлар кафолатланган (қ. Вояга етмаганлар жавобгарлиги). ЎзР Вазирлар Маҳкамаси, вилоят, ш. ва туман ҳокимликлари ҳузурида В.е. иши б-н шуғулланувчи комиссиялар тузилган. (муал. – Ғ.Абдумажидов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига