Yangi hujjatlar

ГАРОВ

ГАРОВ – 1) мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усули. Унга кўра бир шахс ўз мажбуриятларини таъминлаш учун бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни беради. Қарздор г. б-н таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор (г.га олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби г.га қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (г.га қўювчи)нинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига, қонунда белгилаб қўйилган чегиришлардан кейин, ҳақли бўлади. Г.га олувчи г.га қўйилган мол-мулкни йўқотганлик ёки унга зиён етказганлик учун суғурта ҳақидан, бу мол-мулк кимнинг фойдасига, суғурта қилинган бўлишидан қатъи назар, ўз талаби қаноатлантирилишига ҳақли (Башарти мол-мулкни йўқотиш ёки унга зиён етказиш г.га олувчи жавобгар бўлган сабабларга кўра юз берган бўлмаса). Г. шартнома ёки қонун асосида юзага келади. Г.нинг закалат (яъни г.га қўйиладиган мулкни г.га қўювчи томонидан г.га олувчига ўтказилиши), ипотека (бунда г.нинг предмети кўчмас мулк ҳисобланади), ҳуқуқлар г.и турлари мавжуд. Агар г. тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, г.га қўювчи г.га қўйилган мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши хавфини ўз зиммасига олади. Г. нарсасини алмаштиришга, агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, г.га олувчининг розилиги б-н йўл қўйилади. Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса ёки г.нинг моҳиятидан англашилмаса, г.га қўювчи г. нарсасидан унинг вазифасига кўра фойдаланишга, шу жумладан, ундан ҳосил ва даромадлар олишга ҳақли. Агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса ва г.нинг моҳиятидан англашилмаса, г.га қўювчи фақат г.га олувчининг розилиги б-н г. нарсасини бошқа шахсга беришга, уни ижарага ёки бепул фойдаланиш учун бошқа шахсга топшиpишга ёхуд бошқача тарзда тасарруф этишга ҳақли. Г.га қўювчининг г.га қўйилган мол-мулкни васият қилиб қолдириш ҳуқуқини чеклайдиган келишув ўз–ўзидан ҳақиқий эмасдир. Г.га олувчининг (кредиторнинг) талаблари г.га қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. 2) жиноят процессуал ҳуқуқида – айбланувчи, судланувчи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинмаслиги ёхуд қамоқдан озод қилинишини кафолатловчи пул маблағи ёки қимматбахо нарса. Г.ни айбланувчи, судланувчи, уларнинг қариндошлари, бошқа фуқаролар ёки юридик шахслар дастлабки тергов органи ёки суднинг депозит ҳисобварағига топширади. Айбланувчига, судланувчига тергов ва суддан бош тортмаслик, намунали хулқ-атворда бўлиш ва чақирилганда ўз вақтида ҳозир бўлиш мажбуриятлари тушунтирилиб, бу ҳақда баённома тузилади. Ушбу мажбуриятларни бузишган тақдирда Г. давлат фойдасига ўтади. Г. қўювчи истаган вақтида Г.ни қайтариб олишга ҳақли. Г. бекор бўлиши муносабати б-н терговчи, прокурор, суд эҳтиёт чораси масаласини қайтадан кўриши мумкин (ЖПК 249–м). (муал. – И.Зокиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига