ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ, ПСИХОТРОП МОДДАЛАР ВА ПРЕКУРСОРЛАР БИЛАН МУОМАЛА ҚИЛИШ – ЎзРнинг 1999 й. 19 авг. “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ташиб кириш (кетиш), ҳудуддан ўтказиш, сақлаш, сотиш, тарқатиш, тақсимлаш, сотиб олиш, кўчириш, жўнатиш, тайёрлаш, ишлаб чиқариш, ясаш, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан фойдаланиш ҳамда таркибида гиёҳвандлик моддалар бор ўсимликларни етиштириш. (муал. – Қ.Абдурасулова)