ГРАФОЛОГИЯ – хатшунослик тадқиқоти тарихидаги оқимлардан бири. Г. қўлёзма асосида уни ёзган шахснинг жисмоний ва ақлий хусусиятларини аниқлашдан иборатдир. Инсоннинг ташқи қиёфаси гуё унинг жиноятга мойиллигидан дарак беради, деган назариянинг асосчиларидан XIX а. криминалистлари П.Ломброзо, А.Бертильон хатшуносликка татбиқ этилиб қўлёзмани бажарган шахснинг руҳий, жисмоний ва б. хусусиятларини аниқлаш мумкин деган хулоса вужудга келган. Ҳозирда олиб борилган қатор илмий ва экспериментал тадқиқотлар асосида хатнинг умумий ва хусусий белгиларнинг барқарорлиги, вақт ва ёзиш шароитларига боғлиқ равишда нисбийлиги белгиланган. Ёзувдаги индивидуаллик белгилари ёзиш шароити; шахснинг эмоционал, руҳий холати (қурқув, касаллик, мастлик ва б.) таъсири остида бирмунча ўзгариши мумкин. Лекин одамнинг ўзига хос кўп й.лар давомида шаклланган ёзиш малакаси қисман сақланиб қолади. (муал. – Ж.Бобоев)